Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ёнғин ҳақида 28 октябрь куни соат 07:34 да хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 12 дақиқа ичида, соат 07:46 да бартараф этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.