Қонун тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари ва экспертлар иштирокида ҳар томонлама ўрганиб чиқилгандан сўнг, сенаторлар ҳужжатни тамомила қайта кўриб чиқиш зарур деган хулосага келди.
Гап шундаки, қонунда «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган янги «ғайриихтиёрий даволаш» тўғрисидаги норманинг мазмун-моҳияти очиб берилмаган ҳамда мажбурий даволаш тушунчаси билан ўртасидаги фарқли жиҳатлари ёритилмай қолган.
Шунингдек, психоактив моддалар таъсирида мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун мажбурий ва ғайриихтиёрий тарзда даволаш учун алоҳида асослар ва механизмларни ишлаб чиқиш лозим деб топилди.
Бундан ташқари, шахсни ғайриихтиёрий тартибда наркология муассасасига ётқизиш учун судга ариза бериш тартибида ҳам камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Шунингдек, ариза билан судга мурожаат қилинганда давлат божининг тўланиши ёки ундан озод қилиниши, умуман олганда давлат божи ким томонидан тўланишига аниқлик киритилмаган.
Қонунда тартибга солинадиган жамоатчилик муносабатларининг аҳамияти эътиборга олиниб, сенаторлар қонунни қайта кўриб чиқишни, унга комплекс ёндашиб, такомилига етказишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Қонун сенаторлар томонидан рад этилди.
Қонун қайта ишлашга юборилди
Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида «Наркологик касалликларга чалинган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.
Тошкентда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланди
- Дуал таълим — малакали муҳандис кадрлар тайёрлашнинг стратегик механизми
- Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини томоша қилдилар
- Ўзбекистонлик ва тожикистонлик маданият ва санъат соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди
- Тошкент вилоятида аёл давлат ташкилотига жинси сабаб ишга олинмади
- Энди санъаткорлар ҳар бир тўй ва концерт учун алоҳида солиқ тўлаши мумкин
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
- Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
- Ҳайит намозининг Ўзбекистон бўйлаб ўқилиши вақтлари эълон қилинди
- Янги Ўзбекистон Наврўзи – юксалиш ва тараққиёт даври