Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 май куни соат 16:00 да вояга етмаган З.А. ўзининг бошқарувида бўлган “Malibu 2” русумли автомашинани Қўқон шаҳар А.Темур кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2016 йилда туғилган 3 нафар вояга етмаган қизларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада вояга етмаган М.К. олган тан жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган З.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.