Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 6 июнь куни Бўстонлиқ туманидаги «Чимён» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Соат 18:21 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси навбатчилик қисмига икки нафар фуқаро Катта Чимён тоғларида йўқолиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мурожаат ортидан қутқарувчилар зудлик билан қидирув ишларига жалб қилинди. Уч соат давом этган қидирув тадбирлари натижасида йўқолган фуқароларнинг жойлашуви аниқланиб, улар хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди.

Маълум қилинишича, фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишга эҳтиёж бўлмаган.