Наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамли тиббиёт самарадорлигини ошириш, фармацевтика бозорини тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда минтақавий алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратилди.

Учрашув давомида гиёҳвандликка чалинганларни даволаш ва реабилитация қилиш йўналишида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.