"Илк кунлардан мутахассисларимиз ва психологлар қизалоқ билан, унинг онаси билан ишламоқда. Бу оғир дамда оилага барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда.

Оила бошқа шаҳарга кўчиб ўтади, уй-жой ва зарур реабилитация билан таъминланади. Оилага тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади, хусусан, қизалоқнинг онаси ўқиш ва ишга жойлашишига ёрдам берилади. Зарур бўлса, фамилясини ўзгартиришга ҳам кўмаклашилади. Энг муҳими, болажон ва унинг яқинлари хавфсиз жойда янги ҳаёт бошлашлари учун барча зарур шароитлар яратилади.

Президент Администрацияси бу масалани алоҳида назоратга олган. Барча масъул идоралар илк кунларданоқ ишга жалб қилинган.

Мазкур жиноят асло жазосиз қолмайди!", деди Шаҳноза Мирзиёева.