Учрашувда олий таълим тизимида инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш, замонавий рақамли таълим технологиялари ва сунъий интеллект асосидаги ечимларни жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда стратегик ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, жорий йилнинг март–июн ойларида Эфекта платформаси билан ҳамкорликда касбий таълим муассасаларида пилот лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида 3 770 нафардан ортиқ ўқитувчи ва ўқувчи платформа имкониятларидан бепул фойдаланиш имконига эга бўлди. Уларнинг 77 нафари инглиз тили бўйича кейинги даража сертификатини қўлга киритди.
Учрашув якунида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун Эфекта платформаси орқали инглиз тилини ўқитиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Эфекта — CEФР стандарти асосида А1дан С2гача бўлган барча даражаларни қамраб олган, сунъий интеллект технологиялари ёрдамида инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш имконини берувчи халқаро таълим платформаси ҳисобланади.