У Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумон қилиниб, Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган.

Маълум қилинишича, гумонланувчи Перу Республикаси ҳудудида тергов органларидан яшириниб юрган вақтда халқаро қидирув доирасида қўлга олинган.

Экстрадиция жараёни Интерполнинг Тошкент ва Лимадаги Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари орқали амалга оширилган. Шунингдек, гумонланувчини Ўзбекистонга олиб келишда транзит давлатлар сифатида Франция ва БАА ваколатли органлари ҳам халқаро ҳуқуқ доирасида ёрдам кўрсатган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда Интерполга аъзо давлатлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Экстрадиция қилинган шахс кейинги процессуал ҳаракатлар ҳамда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун Республика Бош прокуратураси ва Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинган.