Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида Яккасарой туманида фаолият юритаётган “Ч.З.” МЧЖ ва бошқа тадбиркорларга тегишли реклама тахталари Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан асоссиз равишда йиғиштириб олиб кетилганлиги аниқланди.

Бизнес-омбудсман ходимларининг аралашуви билан тадбиркорларнинг реклама плакатлари ўз эгаларига қайтарилди. Мазкур ноқонуний ҳаракатга йўл қўйган Ободонлаштириш бошқармасининг 2 нафар масъул ходими маъмурий жавобгарликка тортилди.