Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хабар беришича, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ушбу лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 18,2 миллиард сўм йўналтирилди. Натижада мазкур 47 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.