Белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда Тошкент шаҳрида соҳани янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, янги тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра, Бахромов Бекзод Бахром ўғли Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шунингдек, халқимизнинг севимли сўз устаси Исроилов Шукурилло Ахмадкулович Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.