Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини уйида сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиб келган.
Омборхона кўздан кечирилганда жами 119 турдаги, 3356 қутида бўлган 76 318 дона «Фроту», «Буденофалк», «Гависcон», «Бараcлуде» ва бошқа дори воситалари аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди. Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 миллиард сўмни ташкил этади.
Ҳозирда дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.