Маълум қилинишича, қидирувдаги шахс Миср ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган. Ваколатли органлар томонидан экстрадиция учун зарур ҳуқуқий тартиб-таомиллар якунлангач, уни Ўзбекистон томонига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қоҳира ва Тошкент шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, экстрадиция Россия Федерацияси ҳудуди орқали транзит тарзда амалга оширилди. Домодедово халқаро аэропорти орқали тўсиқсиз транзитни таъминлашда Россия Федерацияси Интерпол Миллий марказий бюроси кўмак кўрсатди.

Ўзбекистонга олиб келинган шахс миллий қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Қайд этилишича, мазкур экстрадиция Интерпол тизими доирасидаги халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини ҳамда жиноят содир этган шахсларнинг жавобгарликдан қочиб қутула олмаслиги тамойили изчил таъминланаётганини яна бир бор тасдиқлади.