Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Умар ал-Шамсий янги элчига ўз вазифаларини бажаришда муваффақиятлар тилаб, БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни барча соҳаларда кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон элчиси икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солишини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг янги элчиси 43 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2005 йилдан бошлаб дипломатик фаолиятини референт сифатида бошлаган, турли лавозимларда, жумладан, мамлакатимизнинг Вашингтон ва Нью-Йоркдаги дипломатик ваколатхоналарида фаолият юритган.

2018–2023 йилларда мамлакатимизнинг Париждаги ЮНEСКО ҳузуридаги доимий вакили, 2023 йилда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Умид Шодиев 2022–2025 йилларда Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва 2025 йил декабрь ойида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган Абдулазиз Аққулов ўрнига тайинланди.