Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 22 мартдан Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилоятида, 24 мартдан Самарқанд вилоятида, 28 мартдан эса Жиззах вилоятида марокаш чигирткасининг 1–2 ёшдаги турлари кузатилган.
Мутахассислар томонидан чигирткаларнинг экин майдонлари ва томорқаларга тарқалишининг олдини олиш мақсадида кузатув-назорат ишлари кучайтирилиб, аниқланган ҳудудларда кимёвий ишловлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги вақтда кураш тадбирларига ўнлаб махсус техника ва мингдан ортиқ қўл пуркагичлар жалб этилган. Шунингдек, ёқилғи ва кимёвий воситалар захираси шакллантирилган.
2026 йилда жами 651,8 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказиш режалаштирилган. Айни пайтгача 22 минг гектардан ортиқ ҳудудда кузатув ўтказилиб, 3 641 гектарда зараркунандаларга қарши ишлов берилган.
Мутахассислар фуқароларни чигиртка тарқалган ҳудудлар ҳақида тегишли хизматларга хабар беришга чақирмоқда. Кураш тадбирлари бепул амалга оширилиши таъкидланди.