Бу сафар Япония мезбонлигида ўтаётган V Параосиё ўйинларида ўзбек делегацияси ҳамма тўсиқларни ёриб ўтди. Спортчиларимиз аввалги Параосиё ўйинларида кучли учликни якунлаб берган кунчиқар юрт вакилларини ҳам жиддий рақиб билан беллашувга киришганлигини кўрсатиб қўйд. Кетма-кет 3 кун давомида Чин ўлкаси параспортчиларидан сўнг медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон 2-ўринда муқим турди.
Ҳўш ўтган вақт давомида ўзбек делегацияси қандай йўл харитасини туздики, спортчиларимиз бундай кўрсаткичларга эга бўлди? Бунинг сир-синоати нимада?

Бу саволлар қитъа спорт олами мутахассисларини ҳам лол қолдирмоқда.
Бунинг сирли жойи йўқ, аслида. Юртимизда спортга берилаётган алоҳида эътибор ва Президентимизнинг ногиронлиги бўлган инсонларнинг бор имкониятларини тўлиқ намоён эта олишлари учун яратиб бераётган шарт-шароитлари муҳим омил бўляпти.

Япония параосиё ўйинлари ўзбек паратлетларининг янги жамоасини кашф этди кашф. Бу унинг ўзига тенг рақобатчи — кучли ўзбеклар дунё саҳнига чиқаётганини кўрсатди.
1-Жаҳон чемпионати рекорди,
7 та Осиё ўйинлари рекорди
5 та қитъа рекордлари айнан ўзбек паратлетлари томонидан янгилангани бунинг амалдаги ифодаси.

Жаҳон рекордини Рўза Қўзиева, (пара пауэрлифтинг бўйича 73 кг гача бўлган вазн тоифаси, 152 кг) янгилаган бўлса, Осиё рекордларини Мадина Мухторова (ядро улоқтириш, F40, 9,10 метр; диск улоқтириш, F40, 25,59 метр), Наврўза Аҳмадова (ядро улоқтириш, F41, 10,02 метр; диск улоқтириш, F41, 30,11 метр), Егор Болотов (100 метрга чалқанча сузиш, S13, 58,43 сония), Лола Кодирова (50 метрга эркин усулда сузиш, S5, 37,88 сония), Шаҳина Йиғиталиева (найза улоқтириш, F46, 44,99 метр) ўзининг кучли иродаси, матонати билан ўрнатди.


Пара Осиё ўйинлари рекордлари Ақидaxon Ахтамова (пара пауэрлифтинг, 55 кг гача бўлган вазн тоифаси, 128 кг), Маҳлиё Акрамова (клаб улоқтириш, F32, 24,08 метр), Қудратиллоҳон Маъруфхўжаев (диск улоқтириш, F37, 57,39 метр), Достон Қаҳҳоров (400 метрга югуриш, T36, 54,42 сония), Бобуржон Омонов (ядро улоқтириш, F41, 13,07 метр), Баротжон Бахтиёров (ядро улоқтириш, F36, 15,98 метр), Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш, 5,04 метр) каби спортчиларнинг шижоати билан бизники бўлди.


Бугун Параосиё ўйинларининг сўнгги куни. Ҳозирча 45 та олтин, 48 та кумуш ва 50 та бронза билан Хитой, мезбон Япония жамоасидан кейин 45 мамлакат орасида кучли учликдан жой эгаллаб турибмиз.

Муножат МЎМИНОВА,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.