Мазкур учрашувда Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади.

Баҳс тақдири Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Ниҳал Сарин ўртасидаги партияда ҳал бўлди. Мураккаб вазиятда қолган Нодирбек Ёқуббоев рақибига тузоқ қўйиб, партияни ўз фойдасига ҳал қилди.


Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан муҳим ғалабани қўлга киритиб, шахмат олимпиадасида пешқадамликни қўлга олди.