Шунингдек, делегациялар раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Жумладан:

– Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисида битим;

– Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Касбий ва олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Ҳукумати ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Грузия Маданият вазирлиги ўртасида 2027-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Грузия Молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

– “E-Permit” рухсатномалар алмашинуви ахборот тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Радиациявий ҳимоя ва ядровий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашиш тўғрисида меморандум;

– Меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан Грузия Адлия вазирлигининг Мажбурий ижро бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳам имзоланди.