2026 йил 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Вануату Республикалари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.
Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Икки давлат ҳукуматлари номидан мазкур ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Вануатунинг БМТ ҳузуридаги миссияси раҳбари Одо Теви имзолади.
Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасида халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Тинч океани минтақаси давлатлари билан дипломатик ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.