Бугун, 23 ноябрь куни, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.

Бугун кечга томон ва эртага кундузи республика айрим ҳудудларида ҳам ёмғир ёғиши мумкин. Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Бироқ 26 ноябрда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида, шунингдек, шу куни кечқурун ва 27 ноябрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат ўзгариб туради. Кундуз кунлари дастлаб 22–27 даража илиқ бўлган ҳаво кейинчалик 10–15 даражагача пасаяди. Тунлари эса асосан 8–13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Айрим вақтларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 23 ноябрда айрим ҳудудларда шамол тезлиги 20–22 метр/сониягача етиши эҳтимоли бор.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. 24 ноябрда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Тошкентда 24 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, кундузги ҳарорат 15–17 даражагача пасаяди.

25–26 ноябрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат 19–24 даража илиқ бўлади. 26 ноябрь кечқурун ва 27 ноябрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. 27 ноябрда эса кундузги ҳарорат 10–15 даражагача пасаяди.