Туғилган чақалоқлар орасида ўғил болалар улуши қизларга нисбатан юқори бўлган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жами туғилишларнинг:
- 192,9 мингтаси (51,7 фоиз) — ўғил болалар;
- 180,5 мингтаси (48,3 фоиз) — қиз болалар ҳиссасига тўғри келган.
Туғилишларнинг 49,0 фоизи шаҳар жойларида, 51,0 фоизи эса қишлоқ жойларида қайд этилган.
2026 йилнинг январь–июнь ойларида ҳар 1 минг нафар аҳолига 19,6 та туғилиш тўғри келган.
Маълумотларга кўра, мамлакатда жорий йилнинг дастлабки олти ойида ўғил болалар туғилиши қиз болаларга нисбатан 12,4 мингтага кўп бўлган.