Маълум қилинишича, 1972 ва 1976 йилларда туғилган икки нафар қўшни давлат фуқароси 2 килограмм 18 грамм соф оғирликдаги опий моддасини ноқонуний йўллар билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган.

Улар гиёҳвандлик моддасини Тошкент вилоятида шартли харидорга 20 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.