Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.M.” МЧЖ раҳбари М.А. (муқаддам судланган) “Сумалак гузари” МФЙ ҳудудидаги дорихонада сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни савдога қўйганлиги аниқланиб, ундан 203 турдаги 2 453 қути дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далилий сифатида олинган.

Департаментнинг Чуст тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “X.N.” МЧЖ раҳбари Ш.С. “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги дорихонада сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни савдога қўйганлиги аниқланиб, ундан 648 турдаги 3 859 қути дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далилий сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-12-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий жиҳозларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.