Сайлда туман адлия бўлими, прокуратура, давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ бўлими, нотариус, адвокатлар, “Истиқболли авлод”, “Юксалиш”, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан “бепул ҳуқуқий маслаҳат” бурчаклари ташкил этилиб, аҳолига ҳуқуқий маълумотлар берилди,  хизматлар кўрсатилди.

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтарига” киритилган фуқароларнинг масалалари ўрганилди.  

Иштирокчиларнинг адлия ва давлат хизматлари соҳасидаги ҳуқуқий билимлари ҳам синовдан ўтказилди.

“Сиз давлат хизматлари ҳақида нималарни биласиз?” номли викторинада тўғри жавоб берган иштирокчиларга Давлат хизматлари агентлиги логотипи туширилган эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, “Давлат хизматлари мен учун” расмлар танлови ташкил этилди. 

“Ўзимиз келдик” акцияси доирасида аҳолига мобил автобусда  шу ернинг ўзида давлат хизматлари кўрсатилди. Шу куни давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳасига доир 30 га яқин мурожаат қабул қилинди. 10 нафар фуқарога сайёр хизмат кўрсатилди.

Сайёр тартибда 2 та никоҳ қайд этилди, 3 оила фарзандларига муддати кечиккан  туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Сайлда туман маданият бўлими хонандалари ижросида концерт дастури намойиш этилди.  

                                               ДХА Тошкент вилоят матбуот хизмати