Унга кўра, мамлакатимизда Немис тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш марказини ташкил қилиш, 168 нафар немис тили мутахассис-ўқитувчиларини Германияда билим ва кўникмаларини ошириши ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларида немис тилига ўқитиш курсларини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Савдо-саноат палатаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар ҳамкорлиги – “DUWK” бюроси ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи миграция агентлиги, Ўзбекистонинг Германиядаги элчихонаси ҳамда Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ўлкаси ва “Askania Future GmbH” компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилган лойиҳа доирасида немис тили мутахассислари 5 йил давомида босқичма-босқич Германияга бориб ўзларининг тил малакаларини ошириб, халқаро тоифадаги сертификатларни қўлга киритади.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида мамлакатимизда хорижий тилларни ривожлантириш, ёшларни тилга бўлган қизиқишларини орттириш, хусусан немис тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу муассасада 100 дан ортиқ ўқувчилар немис тилини ўрганиб келмоқда.
Мазкур нодавлат таълим муассасаси ва немис ҳамкорлари томонидан томонидан республика бўйлаб саралаб олинган 28 нафар немис тили мутахассиси Германияга юборилди.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган 28 нафар немис тили ўқитувчилари жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Германияга малака ошириш учун юборилади.