Мазкур МТТ 120 нафар болани қамраб олиш қувватига эга. Машғулотлар хонаси, спорт зали, ўйинчоқлар билан жиҳозланган кўркам хоналардан иборат боғча 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида болажонлар учун муносиб совға бўлди.

Зангиота туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди.

“Нурли ҳаёт” давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими Абдиваҳоб Тамикаев иштирок этди ҳамда йиғилганларни самимий табриклади.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерда болаларга 4 та гуруҳда “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида таълим-тарбия берилади. Дарслар рус, инглиз тилларида олиб борилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг 10 нафарининг мазкур муассасада бандлиги таъминланди.

Пискент туманининг олис ҳудуди ҳисобланган “Чимқўрғон” МФЙда 120 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Туманнинг олис “Чимқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 120 ўринли 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажонов иштирок этди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати