Маълумотларга кўра, З.Бахриддинов 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги — молия, давлат молиясини бошқариш. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2008 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги молиялаштириш,бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.