Унга кўра, ҳодиса Фаластин анклавининг марказий қисмидаги “Нецарим” назорат-ўтказиш пункти яқинида содир бўлган. 200 га яқин одам яраланган.

Телеканал, шунингдек, Ғазонинг жанубий ҳудудлари, хусусан, Хон-Юнис шаҳрига ҳаво ва артиллериядан кучли зарбалар берилгани ҳақида хабар берган, бироқ жабрланганлар сони ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча тақдим этилмаган.

18 март куни Исроил армияси секторда ҳарбий амалиётларни давом эттириб, унга қарши оммавий зарбалар берди ва шу тариқа жорий йилнинг январь ойида ўрнатилган сулҳни тўхтатди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси буни Фаластиннинг радикал ҳаракати ҲАМАСнинг воситачилар ва АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг музокаралар чоғида илгари сурилган таклифларни рад этиши билан изоҳлаб, Ғазодаги операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини айтди. Радикаллар ҳарбий амалиётларнинг қайта бошланганида Исроил ва АҚШни айблашди, деб хабар беради tass.ru.