Қайд этилишича, Исроилдаги жорий хавфсизлик вазияти муносабати билан мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳамда Аҳоли ва иммиграция масалалари бошқармаси томонидан қуйидаги турдаги визалар муддати автоматик тарзда 2025 йилнинг 30 сентябригача узайтирилди.

  • Б/1 — ишлаш учун (умумий);
  • Б/2 — сайёҳлик визаси;
  • А/1 — репатриантлар визаси;
  • А/2 — талабалар визаси;
  • А/3 — диний ходимлар визаси;
  • А/4 — А/2 ва А/3 виза эгаларининг оила аъзолари визаси.

Исроилдаги хорижий фуқаролар ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб қилинмайди — муддат узайтирилиши автоматик равишда амалга оширилади, — дейилади хабарда.