Қайд этилишича, у бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун; узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Севара Шакирова 2012-2019 йилларда Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи, 2019-2022 йилларда Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари, 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор лавозимларида ишлаган.

2023-2024 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида иш олиб борган.