Ўтган 2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 6 миллион 912 минг 243 та чақириқ келиб тушди. Ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан бу йил мурожаатлар сони 8,4 фоизга ошди, дея хабар беради ССВ ахборот хизмати.

Чақирувлар:

  • 4 миллион 992 минг 108 таси шошилинч кўрсатма билан,
  • сурункали касалликлар – 1 минг 802 минг 348 та,
  • беморларни ташиш – 66 минг 917 та,
  • туғруқлар – 50 минг 870 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар:

  • Тошкент шаҳри — 718 минг 819 та;
  • Фарғона вилояти — 681 минг 580 та;
  • Сурхондарё вилояти — 661 минг 767 та;
  • Наманган вилояти — 647 минг 493 та;
  • Андижон вилояти — 642 минг 366 та қайд этилган.

Энг кам чақириқ

  • Навоий вилояти (199 минг 930 та),
  • Сирдарё вилояти (221 минг 407 та) ва
  • Жиззах вилояти (267 минг 669 та) кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда “Тез ёрдам” хизматида жами 2 857 та тиббий бригада фаолият юритмоқда.