Унда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида фаолият юритган бандлик бўлими раҳбари йиғилиш вақтида ўз тиззасида ўтирган аёл ходимани қучоқлаб олгани акс этган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракати юзасидан хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилишини маълум қилди.