Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, грант тақсимлаш учун ариза беришга улгурмай қолганлар 10 августгача ҳужжатларини тақдим этиши мумкин. Аризалар олийгоҳларнинг веб-сайтлари орқали ёки kontrakt.edu.uz сайтида қабул қилинмоқда.

Талабалар ариза беришда 3 хил грантдан бирини танлаши керак:

  • Тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган грант (GPA 3,5 дан баланд);
  • Қўшимча давлат гранти (фақат ижтимоий ҳимоя реестрида «қизил» ва «сариқ» тоифадаги оилалар аъзолари учун, GPA 4 дан баланд);
  • ОТМ гранти (GPA 3,3 дан 4 гача).

Имтиёзли ёки мақсадли грантга кирганлар, шунингдек, сиртқи, кечки ва масофавий шаклда ўқийдиганлар ариза юбора олмайди.