"Россия президенти Владимир Путин билан узоқ кутилган учрашувим келаси жума, 15 август куни буюк Аляска штатида бўлиб ўтади. Тафсилотлар кейинроқ. Эътиборингиз учун раҳмат!", — деб ёзди Доналд Трамп.
Учрашувда Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб борилади.
Россия президентининг ёрдамчиси Путин ва Трампнинг учрашуви 15 август куни Аляскада бўлиб ўтишини тасдиқлади
"Россия ва АҚШ — яқин қўшнилар, бир-бири билан чегарадош. Делегациямиз шунчаки Беринг бўғозидан учиб ўтиши ва икки давлат раҳбарларининг бундай муҳим ва кутилган саммити айнан Аляскада ўтказилиши мантиқан тўғри кўринмоқдa. Бу, чамаси, мураккаб жараён бўлади, аммо биз бу масала устида фаол ишлаймиз", — деди Юрий Ушаков.
Журналистлар билан суҳбатда Трамп, келишув баъзи ҳудудларни алмаштиришни ўз ичига олишини таъкидлади.
Бир қанча нуфузли нашрларнинг хабар беришича, Путиннинг таклифига кўра, тинчлик шартномаси имзоланиши учун Украина ҳозирда Россия томонидан босиб олинган шарқий Донбасс ҳудудининг асосий қисмидан, шунингдек, 2014 йилда қўшиб олинган Қрим ярим оролидан воз кечиши керак.
Аммо бунга Украина томони ҳамда бир қанча Европа мамлакатлари раҳбарлари рози эмас. Улар Путиннинг бу ҳаракати Трампнинг таҳдидли санкцияларидан қочиш ҳамда вақтдан ютишга уриниш эканлигидан хавотир билдиришмоқда.