Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, Н.М. 2025 йил 28 август куни Ч.Б. билан шаръий никоҳдан ўтган ва шу кундан буён у билан бирга яшаб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ч.Б. вояга етмаган Н.М.га нисбатан зўрлик ишлатиб, жисмоний эҳтиёжларини қондирган ва унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

5 октябрь куни Олмазор туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида вояга етмаган Н.М. ва унинг аммаси Н.Н. билан суҳбат ўтказилган.

Айни вақтда вояга етмаган қизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Н.М.га ҳимоя ордери расмийлаштирилган.