Спорт тадбири соат 9:00да Тошкент тиббиёт академиясидан бошланади ва 11:00гача давом этади. Финиш нуқтаси Тошкент давлат техника университети.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, марафон даврида Олмазор туманидаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади:
- Ҳ. Азимов кўчасидан Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасигача;
- Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасидан Мирзо Ғолиб кўчасигача;
- Мирзо Ғолиб кўчасидан Мухбир кўчасигача;
- Мухбир кўчасидан Университет кўчасигача.
Ноқулайликлар учун узр сўралди.