Ўқувчиларнинг сифатли таълим олишида умумтаълим мактабларининг замонавий ахборот коммуникацион технологиялари билан таъминланганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Бухорода маҳаллий ҳокимликлар томонидан бу жиҳатга эътибор кучайтирилиб, эзгу ташаббуслар кенг қамров касб этмоқда.

Хусусан, байрам арафасида Шофиркон туманидаги 50 та умумтаълим мактабига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 26 миллион сўм эвазига электрон доскалар  олиб берилди.

Бундай эзгу ва хайрли ташаббуслар юртимиз бўйлаб қулоч ёзса, яъни ҳокимликларга ибрат бўлса не ажаб...