28 февралдан 7 мартга қадар 19 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 359 нафар ватандошимиз қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахборотига кўра, 7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.

Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 80 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 270 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар.