Сув ресурсларини бошқариш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича 2022 йилда мўлжалланган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.
1. Суғориш тармоқларининг 119 км қисмини реконструкция қилиш учун 154,4 млрд.сўм маблағлар ажратилади.
2. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 139 км мелиорация тармоқлари ҳамда 82 дона иншоатларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 37,2 млрд.сўм маблағлар сарфланади.
3. “Суенли” ва “Кегейли” каналларининг 71 км қисми бетонлаштирилади.
4. 5 та йирик насос станциялари таъмирланади.
5. Аҳоли томорқалари сув таъминотини яхшилаш мақсадида олис ҳудудлардаги 83 та маҳаллаларга 332 дона кичик қудуқлар қазиб берилади.
Шунингдек, 22,5 минг гектар ер майдонларига сув тежовчи технологиялар жорий этилади. Шундан, 17,5 минг гектарга томчилатиб суғориш ва 5 минг гектарга ёмғирлатиб суғориш технологияси тадбиқ этилади.
Натижада:
- 28 минг гектар ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланади;
- 33 минг гектар майдонда мелиоратив ҳолат яхшиланади;
- 64 млн.куб.м сув иқтисод қилинади.
Албатта, ушбу тадбирлар натижасида ҳудудимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, аҳолини зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ўзининг ижобий самарасини беради.