9 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво нобарқарор бўлади, деб хабар беради Ўзгидрометеорология маркази.
Айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 21-26 даражагача пасаяди.
Бугун ва эртага мамлакат ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача кучайиши мумкин.
10 майда ёғингарчилик тўхтайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади.