Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифидан сўнг яна бир эзгу ишга қўл урилди. Аҳолининг сув билан таъминланишини яхшилаш мақсадида “Тўпаланг” сув омборидан 400 км масофага сув қувури тортиш ишларининг дастлабки босқичи бошлаб юборилди.
Бунинг учун маҳаллий ва хорижлик 40 нафар мутахассис жалб этилган. Катта босим билан келадиган бу сув 90 фоиз аҳолини тоза оби-ҳаёт билан таъминлайди.