Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ойликлар доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотлар ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;

Тадбиркор аёлларга ҳуқуқий кўмак бериш учун Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳамкорлик меморандумини имзолаш;

Масофадан бепул мавзули курсларни ташкил этиш электрон тизимида (kurslar.huquqiyportal.uz) аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курсларини ташкил этиш;

“Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиш;

Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳонини ўтказиш;

Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.