Хабарларга кўра, эркак январь ойи охирида вафот этган. Марҳум ўрмонзорда ёлғиз яшаган, иммунитети заиф бўлган, экспертларнинг фикрича, унинг ўлимига вирус сабаб бўлган.
Вируснинг маймун чечаги билан умумий хусусиятга эга экани қайд этилган. Касаллик ташувчилари майда сутемизувчилар, шу жумладан, сичқонлардир.
“2015 йилдан буён вируснинг қайд этилиши билан боғлиқ еттита ҳолат аниқланган, уларнинг барчаси Аляскада”, дейилади USA TODAY газетасида.
Журналистларнинг ёзишича, вирусни юқтирганларнинг ҳеч бири АҚШ ҳудудини тарк этиб, бошқа давлатларга бормаган.
Alaskapox Poxviridae оиласининг Orthopoxvirus турига мансуб вирус. Аляска Соғлиқни сақлаш департаменти маълумотларига кўра, Alaskapox тери яраларини келтириб чиқаради, одамлар улардан бир неча ҳафта ичида фориғ бўлади. Беморлар, шунингдек, бўғимларда ва мушакларда оғриқни бошдан кечиришади, лимфа тугунларининг кенгайиши содир бўлади, деб хабар беради korrespondent.net.