Бу Амир темурнинг тахти ҳисобланган. Амир Темурдан бошлаб 1861 йилда бу тошга ўтирган Амир Музаффарга қадар Кўктош Кўксаройда сақланган.

Кимки Мовароуннаҳрга ҳукмдор бўлса, Кўктошга ўтирган ва ҳукм сурган.

Бу тошга кимлар ўтирмаган дейсиз: Темур, Улуғбек, Абу Саид, Бобур, Шайбоний, Абдуллахон, Боқи Муҳаммад, Имомқулихон ва ҳатто Нодиршоҳ...

Бу улуғ ҳукмдорлар тахти рус ва совет замонасида эътибордан қолган ва Гўри Амирга келтириб ташланган. Кўктош Амир Темурнинг Кўксаройидан қолган ноёб буюмлардан.