Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров мазкур хонадонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот котиби Абдужалил Абдураҳимов маълум қилди.

«Шаҳар ҳокими ушбу оила аъзоларни янги туғилган чақалоқ билан табриклаб, оила эҳтиёжи учун зарур бўлган буюмлар: кир ювиш машинаси, телевизор, иситиш печи, болалар аравачаси ва ётоғи, турли ўйинчоқлар ҳамда бошқа зарур анжомларни совға қилди», дейилади ҳокимлик баёнотида.