Тадбирда Тошкент давлат транспорт университети талабаси И.Т. фуқаро А.нинг қўшни Қирғизистон Республикасининг Ўш миллий университетидаги ўқишини 4 500 АҚШ доллари эвазига Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Б. фуқаро А.нинг ўқишини танишлари орқали “Ўзбек-Қирғиз” университетидан Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 2 000 АҚШ доллари ҳисобидан қайтарган 500 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.