Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 июль куни Андижон шаҳар Ю.Отабеков кўчасида жойлашган ер ости қувурига (канализация) 2 нафар фуқаро тушиб кетди.

Таъкидланишича, бошқарманинг  тезкор қутқарув отряди ҳодимлари воқеа жойига бориб, махсус қутқарув воситалари ёрдамида ҳар икки жабрланувчиларни соат 14:00 да чуқурликдан олиб чиқишга муваффақ бўлишган. 

Ушбу ҳолат сабаби ўрганилганда, улар ўзбошимчалик билан белгиланмаган тартибда, махсус кийимбошсиз, ер ости сув қувурини таъмирлаш мақсадида тушганлиги аниқланган.

Табиийки, чуқурлик масофаси 10 метрдан зиёд бўлганлиги учун, ҳаво етишмаслиги оқибатида хушсиз ҳолатга келиб қолганлиги кўрилган. Ҳозирда фуқароларга, биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Андижон минтақавий филиалига юборилган.