— Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10да Ангрен нефтебазаси ҳудудида 5000м/куб ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши оқибатида музлаб ёрилган.

Натижада сиғимдаги АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти (11 500 литр) тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, соат 20.45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етмаган.

Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14.00 да ташқарига сизиб чиққан.