Президентнинг “Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори (ПҚ–326-сон, 12.09.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш соҳасидаги функцияларни ихтисослаштириш, мазкур фаолиятнинг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ таъсисчилигида “LPG-Trade” “LPG-Trade” МЧЖ ташкил қилинади.

Шунингдек, республикада суюлтирилган газ таъминоти тизимида бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилади. Бунда:

  • аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш устуворлиги таъминланади;
  • республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган суюлтирилган газ (ўз шохобчаларида сотиладиган ҳажмлардан ташқари) фақат биржа савдолари орқали сотилади;
  • аҳолига суюлтирилган газ етказиб берадиган корхоналар маҳсулотни биржадан ва импортдан тўғридан-тўғри харид қиладилар;
  • аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган суюлтирилган газ таъминоти тизимида ислоҳотларни амалга ошириш ва хусусий секторни жалб қилиш орқали соҳада рақобат муҳити босқичма-босқич шакллантирилади ҳамда кросс-субсидиялаш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади;
  • суюлтирилган газ таъминотидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.