Полиция маълумотларига кўра, ҳаво шари эрталаб шаҳар яқинидаги чўл ҳудудига қулаган. Ҳаво шарида беш киши бор эди. Ҳалокатдан фақат бир киши омон қолган ва касалхонага ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.

Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Фожиа жойига Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши ва АҚШ Федерал авиация бошқармаси ходимлари етиб келган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.